Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлаётган хусусиятлар инсон феълининг натижасидир. Уларнинг фикри: банда ўз феълларининг ҳаммасида мутлақ ихтиёрга эга. Албатта у ўз феълларини ҳам, феълларидан нарсаларда пайдо бўлаётган хусусиятларни ҳам ўзи яратади.
Мўътазилаларнинг бу раъйи мусулмонларнинг ғазабини қўзғатиб юборди, чунки у диннинг асоси бўлган ақидага оид янги ва журъатли фикр эди. Шунинг учун уни рад қила бошлашди. Жабрия деб номланган бир жамоа пайдо бўлди. Уларнинг энг машҳури Жаҳм ибн Сафвон эди. Булар айтдики: Инсон ихтиёрли эмас, мажбурдир, у ўз феълларини яратишга қодир эмас. У худди шамолдаги патга ёки тўлқин ичидаги ёғочга ўхшайди. Оллоҳ амалларни унинг қўли билан яратади. Айтдиларки: Агар банда ўз амалларини ўзи яратади десак, у Оллоҳ Таолонинг қудратини чеклаш ва у ҳар бир нарсани ўз ичига олмаганини, банда бу оламдаги нарсаларни яратишда Оллоҳ Таолога шериклигини англатади. Ваҳоланки, битта нарсани яратишда иккита қудрат шерик бўлиши мумкин эмас. Агар Оллоҳнинг қудрати яратса, унда инсоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар инсоннинг қудрати яратса, унда Оллоҳ қудратининг алоқаси йўқ. Баъзиси Оллоҳнинг, баъзиси банданинг қудрати билан бўлиши мумкин эмас. Оллоҳ банданинг феълини яратгувчи ва фақат унинг иродаси билангина банда феълни бажаради. Банданинг феъллари ягона Оллоҳнинг қудрати билан содир бўлади. Банда қудратининг унга таъсири йўқ. Инсон фақат Оллоҳнинг қудрати жорий бўладиган ўрин, холос. У мутлақо мажбурдир. Инсон ва жонсиз нарсалар теппа-тенг, фақат қўринишдагина фарқ қиладилар. Улар ҳам ўз фикрларига мана шундай далилларни ва Қуръони Карим оятларини келтиришарди.


وَمَا تَشَاءُونَ إِلاَّ أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ
– „Сизлар фақат Оллоҳ хоҳласагина (тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсизлар“,     [81:29]
ёки:


وَمَا رَمَيْتَ إِذْ رَمَيْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ رَمَى
– „(Эй Муҳаммад, уларнинг юзига бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди“,            [8:17]
ёки:


إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ
– „Аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур“,     [28:56]
ёки:


وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
– „Ҳолбуки сизларни ҳам, қилиб олган бутларингизни ҳам Оллоҳ яратган-ку!“,                 [37:96]
ёки:


اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ
– „Оллоҳ барча нарсанинг Яратгувчисидир …“.                                          [39:62]

 

43-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260